ўзбекча (Cyrillic script)

oʻzbekcha (Latin script)


Uzbek, Northern

Uzbek, Southern




Uzbek, Northern - Audio

Uzbek, Southern - Audio


"Забурда ёзилишича: «Солиҳ киши йўқ, Бир киши ҳам йўқдир."   Римликларга 3:10

   "хамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуҒворлигидан маҳрумдир."   Римликларга 3:23

   "Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир."   Римликларга 6:23

   "Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир."   Римликларга 5:8

   "Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин."   Юханно 3:16

   "Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир."   Юханно, Биринчи китуби 1:9

   "Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан.  Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутулиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир"   Римликларга 10:9-10

   "Уни қабул қилганларга эса, Барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди."   Юханно 1:12

   "Исо унга деди: – Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди."   Юханно 14:6

   "Ота қандай қилиб ўликларни тирилтириб уларга ҳаёт бахш этса, Ўғил ҳам кимни истаса, ўшанга ҳаёт бахш этади."   Юханно 5:21

   "Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас.  Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин."   Эфесликларга 2:8-9

   "Биродарлар, мен сизларга эслатмоқчиман: ўзим Инжил Хушхабарини сизларга етказган эдим, сизлар эса уни тан олиб, унга қаттиқ умид боғладингизлар.  ...  Мен |Худодан| қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди,  яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди."   Биринчи Коринфликларга 15:1,3-4

   "Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир."   Ёкубнинг китуби 5:16

   "Эй маҳбубларим, бир-биримизни севайлик. Чунки севги Худодандир. Ҳар бир севувчи киши Худодан туғилган ва Худони танийди.  Севмайдиган киши Худони танигани йўқ. Чунки Худонинг Ўзи севгидир."   Юханно, Биринчи китуби 4:7-8

   "Эй севганларим, буларни олдиндан билар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, яна бошбошдоқ одамларнинг ғавғоси билан йўлдан озманглар, топган қарорингиздан айниманглар.  Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг иноятига таяниб, Уни таниб-билиб борган сайин ривож топинглар.  Ҳозирдан то мангу кунгача Унга шон-шуҳрат бўлсин!  Омин."   Биринчи Бутруснинг китуби 3:17-18